Калифорнияда кенг қўлланиладиган “қизил карта” (“red card”) нима?

Аввал чоп этилган мақоламизда ватандошларимиз орасида АҚШда ҳужжатсиз иммигрант сифатида яшаётганлар полиция ёки иммиграция хизмати ходимларига дуч келган пайтларида депортациядан омон қолиш учун қандай ҳуқуқларни билишлари лозимлиги ҳақида ёзган эдик.  Мазкур мақолада эса эътиборимизни масаланинг амалий жиҳатига қаратамиз.

Калифорнияда фаолият кўрсатаётган иммигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нодавлат ташкилотлари, масалан Immigrant Legal Resource Center, ҳужжатсиз муҳожирларга “қизил карта”дан фойдаланишни тавсия этадилар. Бу картага сизнинг АҚШ Конституциясига кўра ҳуқуқларингиз ёзилган бўлиб, иммиграция хизмати ходими ёки полиция билан юзлашганда, уни кўрсатишингиз мумкин. Шундай картага эга бўлиш, айниқса,  инглиз тилини билмайдиган ҳужжатсиз муҳожирларга жуда қўл келиши мумкин.

“Қизил карта”нинг катталиги таклифномачалик бўлиб, ҳамёнингизга бемалол сиғади.  Қизил картанинг бир томонига ҳуқуқларингиз инглиз тилида, иккинчи томонига эса она тилингизда ёздиришингиз мумкин. Қизил картанинг инглиз тилидаги томонида шундай сўзлар ёзилган:

I do not wish to speak with you, answer your questions, or sign or hand you any documents based on my 5th Amendment rights under the United States Constitution.

I do not give you permission to enter my home based on my 4th Amendment rights under the United States Constitution unless you have a warrant to enter, signed by a judge or magistrate with my name on it that you slide under the door.

I do not give you permission to search any of my belongings based on my 4th Amendment rights.

I choose to exercise my constitutional rights.

Қизил картанинг иккинчи томонига эса юқорида санаб ўтилган ҳуқуқлар кишининг она-тилида битилган (масол тариқасида, бу ерда испанча ва арапча нусҳаларини кўришингиз мумкин).  Ўзбек тилига бу ҳуқуқларнинг таржимаси қуйидагича:

АҚШ Конституциясининг 5-Ўзгартиришига асосланиб, сиз билан гаплашишни, саволларингизга жавоб беришни, ҳар қандай ҳужжатни имзолашни ёки сизга тақдим этишни хоҳламайман.

АҚШ Конституциясининг 4-Ўзгартиришига асосланиб, агар судья томонидан имзоланган ва менинг исмим ёзилган ордерни эшик остидан узатмасангиз,  сизга уйимга киришга рухсат бермайман.

4-Ўзгартиришга асосланиб, менга тегишли бирор нарсани тинтув қилишингизга рухсат бермайман.

Мен конституциявий ҳуқуқларимдан фойдаланишни маъқул кўраман.”

Бу ҳуқуқларни эсда тутиш ҳар кимга тавсия этилади. Агар кичик карта кўринишида ҳамёнингизда олиб юришни истасангиз, ҳам инглиз, ҳам ўзбек тилидаги матнни принтердан чиқариб олишингиз мумкин.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*