Грин карта ғолибларининг ҳаражатлари қопланадими?

Ҳар йили минглаб ватандошлар Грин карта дастури орқали АҚШга иммиграция қиляпти.  Савол туғилади, Грин карта эгаларига ҳукумат қандай ёрдам беради? Уларга иш ва турар-жой билан таминланадими? Йоки бўлмаса АҚШга яқинда келганларга ҳукумат оёққа туриб олишга қандай ёрдам беради?

АҚШ ҳукумати DV лотореяси ғолибларига молиявий ёки бошқа бирор кўринишдаги, масалан, сафар харажатлари, иш топиш, соғлиқни сақлаш, уй-жой топиш ва кира пулини тўлаш бўйича ҳеч қандай ёрдам бермайди.  Аксинча, DV лотореяси асосида виза олиш пайтида, ҳар бир лоторея ғолиби АҚШда ишлаб, яшаб кета олишга қодирлиги ва АҚШда давлат қарамоғига тушиб қолмаслигини исботлаши керак.  Бунинг учун шахсий ҳисобингизда қанча миқдорда пул ва бошқа мулкингиз мавжудлигини, АҚШдаги қариндош ёки танишларингиздан И-134 формаси “Ёрдам Тасдиқномаси” (Affidavit of Support) ва/ёки АҚШдаги иш берувчидан ишга таклифнома каби ҳужжатларни тақдим этишингиз керак.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси вебсаҳифасида Грин карта ҳақида тез-тез сўраладиган саволларга жавоблар ва DV лотореяси йўриқномасида бошқа саволларингизга жавоб топишингиз мумкин.

Грин карта билан Америкага келаётганлар сафар ҳаражатлари, иш ва турар-жой билан таъминланмаса ҳам, улар учун илк ой ва йилларда ас қотадиган бошқа дастурлар мавжуд.  Шулардан бир нечтасини сабаб ўтамиз:

  1. Supplemental Security Income (SSI): Бу имтиёз асосан кам таъминланган ногирон ва ёши 65 ёшдан катта бўлган кишилар учун мўлжалланган.
  2. Supplemental Nutrition Assistance Program (SNAP): Халқ тилида “Food Stamp” деб билинади.  Бу имтиёз кам таъминланган оилаларга озиқ-овқатлар сотиб олишга молиявий ёрдам беради.
  3. Temporary Assistance for Needy Families (TANF): Баъзи штатларда “Temporary Cash Assistance” деб аталиши мумкин.  Мазкур дастур доирасида, ёш фарзанди бўлган оилаларга нақт пул тўлови кўринишида ёрдам берилади.
  4. Medicaid: Бу дастур текин ёки арзонлаштирилган тиббий ёрдам хизматларидан фойдаланиш учун мўлжалланган.
  5. Children’s Health Insurance Program (CHIP): Ушбу дастур ҳали 19 ёшга тўлмаганлар ва кам даромадли ҳомиладор аёлларга текинга тиббий ёрдам хизматлари кўрсатиш учун ишлаб чиқилган.
  6. Affordable Care Act (АCТ): Халқ тилида “Obamacare” деб ҳам билинади.  Мазкур дастур барча резидентларни соғлиқ суғуртаси билан таъминлашга қаратилган.  Суғурта бўйича ойлик тўловлар даромадингизга қараб белгиланади.

Мазкур дастурлар ҳақида сиз истиқомат қилаётган штат ҳокимияти вебсаҳифасидан маълумот олишингиз мумкин (Масалан, Мериленд ва Ню Йорк).  Кўпинча турли имтиёз дастурлари умумлаштирилиб “Public Assistance Program” деб аталади.

Агар инглиз тилини ҳали яхши билмасангиз, сизга тегишли маълумот рус тилида берилишини (имтиёзлар ҳақидаги ҳужжатлар асосан рус тилига таржима қилинган) ёки сизга таржимон таъминланишини илтимос қилишингиз мумкин.

 

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*