Блог нима ҳақида?
Мазкур блог Америкага иммиграция қилиш ва иммигрантларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида умумий маълумот бериб бориш учун очилди.
Ким учун?
Блог АҚШга иммиграция қилиш ва иммигрант ҳуқуқлари ҳақида бўлгани сабабли, асосан АҚШга иммиграция қилмоқчи бўлган ва бугунги кунда АҚШда истиқомат қилаётганлар учун мўлжалланган.
Блогдан мақсад?
Блогдан мақсад Америкага иммиграция қилаётган ватандошларга иммиграция жараёнини осонлаштириш ва АҚШ ҳаёт тарзига тезроқ мослашишларига кўмак бериш.
Фикр қандай туғилди?
Муаллиф АҚШга 11 йил олдин иммиграция қилган. Бу вақт мобайнида у иммигрант сифатида иммиграция жараёни ва қийинчиликлари билан яқиндан танишган, кўплаб бошқа иммигрантлар дардига қулоқ солган ва иммигрантлар қандай қийинчиликларни бошдан кечиришларини яқиндан ўрганган. Иммигрантлар бошидан кечирадиган қийинчиликлар бир-бирига ўхшаш бўлгани сабабли, муаллиф иммигрант ҳаётини осонлаштирадиган маълумотларни бир жойга жамлаб, кенгроқ омма билан баҳам кўришни ният қилди.
Блог муаллифи ким?
Блог муаллифи Миракмал Ниязматов. Тошкентда туғилиб катта бўлган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича ўқиган. Кейинчалик АҚШда Notre Dame Law School‘da LL.M (магистратура) ва J.S.D (докторантура) йўналиши бўйича ўқишни давом эттириб, Ню Йорк штати адвокатлик лицензиясини олган. Langar Law Firm юридик фирмасининг асосчиси ва бош адвокати.
* Ушбу блогда чоп этиладиган маълумотлар расмий ҳуқуқий маслаҳат эмас. Иммиграция ҳуқуқи бўйича саволингиз бўлса адвокат билан маслаҳат қилишни тавсия қиламан.