
Қисқа влоглар тайёрлашга киришдим. Биринчи мавзу ҳозир энг долзарб бўлган масала ҳақида: Коронавирус иммиграция жараёнига қандай таъсир қилмоқда? АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар пандемия даврида нималарга эътибор беришлари керак? USCIS, яъни АҚШ иммиграция идоралари ёпилиши туфайли бекор қилинган суҳбатлар тақдири нима бўлади? Бу жараёнда USCISни янги манзил ҳақида хабардор этишнинг аҳамияти нимада? Коронавирус сабабли давлат дастурларидан фойдаланган кишилар келажакда давлат зиммасига юк, деб топилиши мумкинми? Авиақатновларнинг тўхтатилиши туфайли виза муддати давомида АҚШни тарк этолмаётган ватандошлар қандай чоралар кўришлари керак?
Be the first to comment