Америкага турист визасини олиш эҳтимоли қандай?

Чет эл фуқаролари АҚШга қисқа муддатли саёҳат қилиш учун Б визасини олишлари керак. Б визаси ноиммиграциявий виза бўлиб, кишига АҚШга тадбиркорлик, туризм ва/ёки дам олиш мақсадида вақтинча яшаш имтиёзини беради.

Йилига дунё бўйлаб ўртача 6 миллион кишига Б1/Б2 визаси берилади. 2018 йилда тахминан 7,400 Ўзбекистон фуқароси Б1/Б2 визасини олган. Хўш, Ўзбекистон фуқаролари учун Б1/Б2 визасини олиш эҳтимоли қанча? Яқинда эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароларига турист визасини рад этиш эҳтимоли анча баланд. Қуйида ушбу рақамаларга батафсилроқ тўхталаман.   

Марказий Осиё давлатлари орасида турист визаси рад этилиши эҳтимоли:

2018-йилда Марказий Осиё давлатлари фуқаролари орасида энг кўп Ўзбекистон фуқароларининг турист визаси рад этилиши мумкин. 2018-йилда Б1/Б2 визасига мурожаат қилганларнинг 61,76% рад жавобини олган. Рад жавобини энг кам Қозоғистон фуқаролари олган (39,38%).

Собиқ Совет Иттифоқи Республикалари орасида турист визаси рад этилиши эҳтимоли:

Собиқ Совет Иттифоқи Республикалари орасида Грузия охирги уч йилда турист визасини олиш эҳтимоли энг кам бўлган давлат. Ўртача мурожаат қилганларнинг 62% рад жавобини олади. Ўзбекистон 2018 ва 2016 йилларда Грузиядан кейин иккинчи ўринда келган—рад жавобини олиш эҳтимоли ўртача 59%.

Турист визаси энг кўп рад этиладиган давлатлар ўнлиги эса қуйидагича:

Турист визаси нега рад этилиши мумкин?

Б1/Б2 визаси ноиммиграцион виза бўлиб, кишига АҚШда вақтинча яшаш имтиёзини беради. Консуллик ходимларининг вазифаси АҚШда виза қоидаларини бузиб, белгиланган муддатдан кўпроқ ёки доимий қолиб кетиши мумкин бўлган кишиларни аниқлаш ва уларга турист визасини бермаслик. Чунинг учун Б1/Б2 визасига мурожаат қилган киши, Консуллик ходимини АҚШда вақтинча бўлишини, белгиланган муддат ўтганиндан кейин эса Ўзбекистонга қайтишига ишонтириши керак. Бунга ноиммиграцион ниятини (“нониммигрант интент”) кўрсата олиш талаби дейилади. Ноиммиграцион ниятни текширишда консуллик ходими қуйидагиларни эътиборга олиши мумкин:

  • АҚШга турист сифатида бориш режасининг пухталиги;
  • Саёҳат қилиш учун маблағнинг борлиги ва йетарлилиги, маблағнинг манбайи;
  • Ўзбекистонга қайтиб келишингизни кўрсатувчи факторлар (оилангиз, иш жойи, таълим олиш жойи ва ҳкз.); ва
  • Ўзбекистонда мулкингиз (уй-жой, бизнес фаолият ва ҳкз.).

Бундан ташқари, консул саволларига ҳаққоний жавоб бериш ва қалбаки ҳужжатлардан фойдаланмаслик муҳим рўл ўйнайди. Бундай қилмишга қўл урган кишига ёлғон маълумот бергани туфайли келажакда виза олиш умуман берилмаслиги мумкин.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*