
Бенжамин Франклинга кўра бу дунёда ўлим ва солиқлардан бошқа ҳеч нарса муқаррар эмас (“In this world nothing can be said to be certain, except death and taxes.”). Америкада истиқомат қилаётган ватандошлар бу гапда жон бор эканлигини яхши билишади. Сабаби, Америкада солиқ тўлаш билан боғлиқ бўлган қонун-қоидалар қатъий ижро этилади. Солиқ тўламаган ёки била туриб солиқ тўлашда ёлғон даромад/харажат кўрсатган киши бир кун келиб албатта жавобгарликка тортилади.
Америкада солиқ тўлаш билан боғлиқ бўлган масалалар жуда мураккаб бўлгани сабабли, фуқароларнинг аксарияти тегишли қоидаларни яхши тушунмайди ва натижада солиқ тўлашда жиддий хатоларга йўл қўйиши мумкин.
Америкада истиқомат қилаётган ватандошларимизга даромад солиғи ҳақида маълумот бериш учун Мурад Гозиев билан боғландик. Мурад Гозиев Американинг энг нуфузли университетларидан бири бўлмиш Duke Universitidy’да MBA (Master of Business Administration) йўналиши бўйича таҳсил олган. У Америкада жисмоний ва юридик шахсларга бухгалтерлик ва солиқ хизматлари кўрсатиш учун талаб этиладиган сертификат эгаси—Certified Public Accountant (CPA). Қуйида даромад солиғи билан боғлиқ бўлган саволларга мутахассис берган жавоблар билан танишиб чиқишингиз мумкин.
АҚШ ҳукумати даромад солиқларини қандай тўплайди?
АҚШда федерал, штат ва маҳаллий ҳукумат даромад солиғини йиғиш ваколатига эга. Америкада федерал солиқ йиғиш вазифаси Internal Revenue Service (IRS) идорасига юклатилган. Кўпгина штатлар, баъзи шаҳарлар вс бошқа маъмумрий ҳудудларда ҳам даромад солиғи мавжуд. Қуйида бериладиган жавоблар асосан федерал даромад солиқлари ҳақида.
Резидент ва норезидент ким?
Солиқ тўлаш қоидаларига кўра резидент ҳолати иммиграция қонунчилигида мавжуд бўлган резидент тушунчасидан фарқлидир. Солиқ мақсади учун резидентларга доимий резидентлардан ташқари иш визасида ва бошқа иммиграция ҳолатида Америкада узоқ муддатда яшаётган шахслар ҳам киради.
2018 йил Солиқ реформаси
2017 йил 2 Ноябрда тасдиқланган Солиқни Камайтириш ва Иш Жойлар Қарорига (Tax Cut and Jobs Act of 2017) кўра солиқ савкалари камайтирилди ва бир қанча имтиёзлар тубдан ўзгартирилди. Ушбу камайтириилган солиқ ставкалари 2027 йилдан 2018 йилдан олдинги даражага қайтади, яъни бу солиқ камайтирилиши вақтинчаликдир.
Ким ва қандай ҳолатларда солиқ декларациясини тўлдириши керак?
Агар шахснинг йил давомида олган дармоади белгиланган миқдордан ошса, бундай шахс солиқ деклрациясини тўлдириши шарт. Бу миқдор IRS томонидан ҳар йили эълон қилинади ва одатта солиқ қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда инфлацияга мослаб оширилади. Даромади белгиланган миқдордан кам бўлган айрим шахслар, йил давомида IRS томонидан ушлаб қолинган солиқни қайтиб олиш (tax refund), болалари ва уларнинг таълим олишлари учун турли солиқ имтиёзларини олиш мақсадида декларация топширишлари мумкин. Қуйидаги жадвал ушбу миқдорларни кўрсатади:

Ушбу жадвалга мустасно сифатида якка тартибда иш юритувчилар ва контракт ҳизматчилари даромади $400 дан ошганда декларация тўлдириши шарт. Агар солиқ тўловчи бошқ солиқ тўловчи қарамида бўлса унда юқоридаги миқдорлар яна ҳам камайтририлади. Шунигдек бошқа кам учрайдиган ҳолатларда ҳам солиқ декларациясини тўлдирш керак. Агар бирор шахс декларация тўлдириш ёки тўлдирмаслик ҳақида аниқ хулосага кела олмаса, мутаҳассисга мурожаат қилиш тавсия этилади. Шунингдек 1040 формасининг кўрсатмалари (1040 Instructions) билана ҳам танишиб чиқиш тавсия этилади.
Солиқ декларациясида қандай даромад турлари кўрсатилиши керак?
Бир нечта истиснони ҳисобга олмаганда (масалан, солиқдан озод этилган мунитсипал облигациялар), АҚШда федерал солиқ ҳар бир даромад кўринишидан олинади. Ҳатто чет элда олинган даромад ҳам декларацияда кўрсатилиши керак. Солиқ декларациясида кўрсатиладиган даромадларга қуйидагиларни киритиш мумкин: ойлик маош; чойчақа (типс); фоиз ва дивиденд даромади; қимматбаҳо қоғозларни олиб сотишдан тушган даромад; алимент тушуми; ҳусусий тадбиркорликдан олинган даромад; нафақа ва режалаштирилган йиллик даромад (annuity); ишсизлик нафақаси; ижтимоий таъминот нафақаси; мукофот пули; лоторея ва бошқа ютуқли ўйинлардан олинган пул-буюм мукофотлари. Шунингдек, солиқ қонунчилигига кўра ноқонуний йўл билан олинган пул-буюмлар ҳам декларацияда кўрсатилиши керак.
Йил давомида қанча даромад кўрганимни қандай билсам бўлади?
Ойлик маош олиб ишлайдиган шахсларга иш берувчилар томонидан ҳар йилнинг 31 январигача W-2 формаси тақдим этилиши керак. Шу форма қанча маош олинганлиги ва қанча солиқ ушлаб қолинганига асос бўлади. Контракт ишда ишловчилар эса 1099 формасини олишади. Бошқа даромад турлари олинганда ҳам тегишли ташкилотлар томонидан турли формалар берилади. Масалан, фоиз даромадлари ҳақида банк 1099-INT, дивиденд даромадлари ҳақида брокерлик агентлиги 1099-DIV ва шу каби формалар берилади. Ҳусусий тадбиркорлик бўйича иш юритаётган шахслар эса тушум ҳисобини ўзлари юритиши керак. Ҳамда улар банк ҳисоби, пайпал ва бошқа турдаги тўлов тизимлиаридан фойдаланган бўлсалар, ушбу тизим ҳисобот формалари ҳам тушум асоси бўла олади.
Қайси даромадга солиқ солинади (taxable income)?
Юқорида айтиб ўтилгандек, 1040 формаси даромаднинг қайси қисми солиққа солинишини аниқлайди. Ушбу формада барча даромад кўрсатилгандан кейин, қонунда кўзда тутилган чегирмалар, имтиёзлар ҳам аниқланади. Барча даромаддан ушбу чегирма ва имтиёзлар олингандан сўнг солиққа тортиладиган даромад ва солиқ миқдори аниқланади.
Қанча солиқ тўлашим нимага боғлиқ?
Қисқача қилиб айтганда бу умумий даромад миқдорига боғлиқ. Солиқ декларациясининг энг асосий формаси бу 1040 форма ҳисобланади. Юқорида айтилгандек, барча кўринишдаги даромадлар ушбу 1040 солиқ формасига кириталди. Ушбу формани тўлдириш орқали солиқ қонунчлигида эътироф этилган чегирмалар ва имтиёзлар қўлланилгандан кейин солиққа тортиладиган миқдор аниқланади. Қўшимча даромад турлари ва турли солиқ ҳолатларига ушбу 1040 га бириктириладиган иккиламчи формалар ҳам бор. Масалан, ажратилган чегирмалар (итемизед дедуcтионс) учун S Schedule A формаси, фоиз ва дивиденд даромадлари 1,500 дан ошса Schedule B ва шу каби формалар тўлдирилади.
Солиқ имтиёзлари ва чегирмалари нима?
Солиқ қонунчилигига мувофиқ, солиқ тўловчиларга турли имтиёзлар мавжуд.
2018 йилдан бошлаб стандард чегирма миқдорини кўпайтириш билан, шахсий чегирма (personal exemption) бекор қилинди.
Стандарт чегирма (стандард дедуcтион) даромадни солиқ мақсади учун маълум бир миқдорга камайтиришга имконият берадиган миқдор. Бу солиқ тўловчининг солиқ тўлаш ҳолатига қараб белгиланади. Масалан оилавий ва бирга солиқ декларацияси тўлдираётган шахслар $24,000 гача кўпайтирилди, якка тартибдаги ва оилавий лекин алоҳида солиқ тўловчилар учун эса бу $12,000. Оила бошлиги учун эса $18,000 деб белгиланди..
Ажратилган чегирмалар – айрим ҳаражатлар ҳам даромаддан чегириб олиниши мумкин. Ушбу чегирилиши мумкин бўлган ҳаражатларга тиббий ҳизматларга тўланган пул, штат ва маҳаллий маъмуриятларга тўланган даромад солиғи, уй ва мулк солиғи, ипотека кредитига тўланган фоиз ҳаражатлари, ҳайрия ҳадяси ва шу каби харжатлар кирад. Шуни таъкидлаш лозимки, ёки стандарт чегирма ёки алоҳида рўйҳатдан ўтган чегирмани олиш мумкин. Ажратилган чегирма одатта стандард чегирмадан кўп бўлса уни ишлатиш керак бўлади ва бу стандард чегирма ўрнига олинади. 2018 йилдан стандард чегирма миқдори ошганлиги сабабли бу маҳаллий солиқ, мулк солиғи ва ипотека ҳаржатларинин 10,000 ошмаган қисмини чегириш мумкин бўлади.
Шунгдек бу чегирмалардан бошқа имтиёзлар ҳам мавжуд. Бундай ҳаражатларга тиббий ҳизмат учун маҳсус жамғармага ўткасизлган пул, ҳусусий тадбиркорларнинг ўз-ўзига ишбериш солиғи ва тиббий суғурта ҳаражатлари, алимент тўлови, ҳусусий нафақа ҳисоб рақамига ўтказилган пул ва студент кредитларидан тўланган фоиз ҳаражатлари ва бошқа ҳаражатлар киради.
Солиқ кредитлар ҳам қўшимча имтиёзларнинг яна бир кўриниш бўлиб, бу ҳолда ушбу кредитлар солиқни бирга бир камайтиради. Олий ўқув юртларида таълим олиш учун ишлатилган ҳаражатлар, фарзанд учун солиқ кредити, ва айрим ҳолатларда нафақа учун ўтказилган пул учун солиқ кредитлари олиш мумкин. Чет элда узоқ муддат яшаб, даромад олаётган шахсалр ҳам чет элда тўландган солиқ учун кредит олиши мумкин.
Эр-хотин солиқ декларациясини бирга топширишларининг афзаллиги нимада?
Оилалик солиқ тўловчиларнинг кўп қисми бирга солиқ декларацияси тўлдириши манфаатли, лекин айрим ҳолларда алоҳида декларация тўлдириш камроқ солиқ тўлашга сабаб бўлиши мумкин. Лекин эр-хотин алоҳида декларация тўлдирганда айрим имтиёзлардан фойдалана олмайдилар. Бундай имтиёзларга даромад солиғидан кредит, таълим олиш учун кредит, болалар кредити ваасраб олиш ҳаржатлари кредити киради. Шу сабабли камроқ солиқ даражасинини ва айтиб ўтилган имтиёзлар йўқотилиши ҳисобга олиниши керак.
Нимага баъзи ҳолларда тўланган солиқ қайтариб берилади?
Маълумки, солиқ бир йил давомида ишланга даромдга қараб белгиланади. Одатта йил давомида иш берувчи ҳизмат ҳақидан тахминий ҳисобланган солиқ ушлаб қолади. Агар шу солиқ кўпроқ ушланиб қолган бўлса, IRS ортиқча тўланган солиқни қайтариб беради. Бу солиқни кўп тўланганлигига турли қўшимча имитёзар, солиқ чегирмалари ва бошқа омиллар ҳам таъсир қилади. Масалан, болалар учун бериладиган солиқ кредити солиқ қайтариб берилишига сабаб бўлиши мумкин.
Охирги солиқ тўлаш куни қачон?
Солиқ декларациясини топшириш муддати ҳар йили 15-апрел кунига белгиланади. Агар бу кин байрам ёки шанба/якшанба кунига тўғри келиб қолса, унда кейинги Душанбагача сурилади. 2019 йилда солиқ топшириш муддати 15 апрелда. Турли сабабга кўра бу муддатни узайтиришни IRSдан талаб қилиш мумкин (Form 4868’ни тўлдиришингиз керак), лекин ҳамма солиқ шу муддатгача тўланган бўлиши керак. Агар декларация топширилган вақта солиқ кам тўлангани аниқланса, шахслар солиқ кеч тўланганлиги учун қўшимча фоиз тўлайди.
Даромад солиғини тўламасам нима бўлади?
Солиқ декларацияси 15 апрелгача тўлдириб, солиқ ҳам шу вақтда тўланади. Агар солиқ тўловчи декларацияни ушбу муддатдан кейин, лекин IRSнинг руҳстати билан тўласа, кечтўланган солиқ миқдоридан фоиз тўланади. Агар руҳсат олмасдан кеч тўланса фоиздан ташқари кеч декларация топшириш жаримаси ҳам тўланади. Декларация тўлдирмаганлик учун жарима одатта солиқни кеч тўланганлик жаримасидан юқори бўлади. Солиқ декларациясини кеч тўлаш жаримаси одатта бир ойга солиқнинг кеч тўланган миқдоридан 5% деб баҳоланади. Бу фоиз тўлови ушбу миқдорнинг 25% ошмайди. Декларацияни тўлдириб лекин солиқ кеч тўланса ушбу етмаган миқдорнинг 0.5% жарима тариқасида белгиланади. IRS солиқ декларациясинин 3 йилгача аудит қилиш ҳуқуқига эга. Агар бунда декларацияда даромад ҳатоси 25% дан ошса, ушбу аудит 6 йилгача узайтирилиши мумкин. IRS одатта 10 йилгача солиқларни ундирш ҳуқуқига эга, бунда улар ойлик тўловидан ушлаб қолиш (wаге гарнишмент) услубини қўллаши мумкин. Агар солиқ декларацияси атайлаб юқори миқдорда нотўғри тўлдирлган бўлса IRS судга мурожаат қилиб фуқаролик ёки жиноий жавобгарликка тортиши ҳам мумкин.
Солиқ декларациясини ўзим тўлдирсам бўладими?
Солиқ декларациясини солиқ тўловчининг ўзи тўлдирса ҳам бўлади. Бир оз мураккаб солиқ ҳолатида мутаҳассисга мурожаат қилиш лозим. Фақат литсензиялик адвокат, CPA ва Enrolled Agent мутаҳассислари IRS олдида шахсларни манфаатини ҳимоя қилиш ҳуқугига эга. Қолган солиқ декларация тўлдириш учун ёрдам бера оладиган мутаҳассислар эса бундай ваколага эга эмас. Шунингдек даромади $54,000 дан кам бўлган ва оддий декларациялар учун кўнгиллик мутаҳассислар бепул ёрдам бериши мумкин. Қуйидаги IRS wэб саҳифасидан (Free Tax Return Preparation), 800-906-9887 телефони орқали ва шунгдек маҳаллий кутубхондалардан ҳам бу ҳақда маълумот олиш мумкин.
Ҳусусий тадбиркорлар учун солиқ тўлаш тартиби қандай?
Ҳусусий тадбиркор якка тартибда иш юритаётган бўлса даромад солиғи деклрацияга киритилади. Бунда қўшимча Schedule C формасидан фойдаланади. Ҳусусий тадбиркор иш юритиш учун керак бўлган ҳаражатларни асосий қисмини ялпи тушумдан айириб ташлаш орақали солиқ қонунчилигидаги имтиёзлардан фойдаланиши мумкин. Энг асосийси ушбу тадбиркорлик билан боғлиқ бўлган ҳаражатларнинг ҳамма ҳисоби юритилиб, уларга боғлиқ барч ҳужжатлар ва квитанцияларни сақлаб қўйич керак.
Ким солиқ бўйича мутаҳассисга мурожаат қилгани афзал?
Солиқ бўйича мутаҳассисга исталган шахс мурожаат қилиши мумкин. Асосан солиқ тўлаш ҳолати мураккаб бўлган шахслар, ҳамда Америкага янги келган иммигрантларга мутаҳассисга муроажаат қилиш тавсия этилади. Солиқ тўлаш мутаҳассиси ҳизмати айрим ҳатолар олдини олиши ва келажакда солиқ қонунчилигидан тўғри фойдаланишга стратегик маслаҳат ҳам бериши мумкин.
Шуни таъкидлаш жоизки, CPA ва EА мутаҳассислари Федерал Солиқ органларида сизни ҳуқуқингиз ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Бундай сертификати бўлмаган солиқ формасини тўлдирувчилар бундай ҳуқуқга эга эмас.
Be the first to comment