U визаси:  Жиноят қурбонлари учун виза

2000 йилда АҚШ Конгреси Одам савдоси ва зўравонлик қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонунни (Victims of Trafficking and Violence Protection Act) қабул қилди.  Мазкур Қонуннинг самарали ижросини таъминлаш мақсадида иммиграция қонун-қоидаларига ҳам ўзгартиришлар қабул қилиниб, U визаси (U-visa) киритилди.  U визаси жиноят ёки зўравонлик қурбонларига аввал ноиммигрант визасини олиш ва кейинчалик грин картага мурожаат қилиш имкониятини беради.

1. U визаси нима?

U визаси баъзи турдаги жиноят қурбонлари учун ноиммигрант виза мақомини беради.  Мақсад, жиноят қидирув жараёнига ёрдам беришга розилик билдирган жиноят қурбони учун ҳимоя механизмини яратиш.

2. Кимлар мурожаат қилиши мумкин?

U визасини олиш учун 6та асосий талаб қўйилган, булар:

– Аризачи жиддий жиноят қурбони;

– Аризачи жиноий қилмиш туфайли жиддий жисмоний ёки руҳий азият чеккан ёки чекаяпти;

– Аризачи жиноий қилмиш ҳақида маълумотга эга;

– Аризачи жиноят қидирув жараёнида ёрдам беришга тайёр;

– Жиноят АҚШ ҳудудида содир этилган?

– Аризачи АҚШдан чиқариб юбориш учун сабаб бўладиган иш қилмаган.

3. U визасига қай турдаги жиноят қурбонлари мурожаат қилиши мумкин?

Тахминан 30га яқин жиноят турлари U визасини олиш учун сабаб бўлиши мумкин. Мазкур жиноятлар қаторида қуйидгилар киради:  қотиллик, қулликда тутиш, қийноққа солиш, одам савдоси, оиладаги зўравонлик, гувоҳга босим ўтказиш, шантаж, ва ҳкз.  U визаси доирасига кирадиган жиноятлар рўйҳати тўлиқ эмас ва бошқа куч ишлатиш ва зўравонлик орқали содир этиладиган жиноятлар ҳам кириши мумкин.

4. U ноиммигрант визаси учун ариза қандай топширилади?

U ноиммигрант визасига мурожаат қилиш учун I-918 формаси (Form I-918) тўлдирилиши керак. Шу билан бирга, жиноят-қидирув билан шуғулланаётган давлат идораси ҳодими I-918 формасига Иловани (Form I-918, Supplement) ҳам тўлдириши керак.  Мазкур иловада тегишли давлат идораси ҳодими жиноят қурбони жиноятни фош этишга ёрдам бераётгани ёки ёрдам беришга розилик билдирганини тасдиқлайди.  Бундан ташқари жиноят қурбони содир этилган жиноят ҳақида батафсил баённома ҳам топшириши керак.

5. U визаси неча йилга берилади?

U визаси 4 йилга берилади. 3 йил ўтгандан кейин эса грин картага мурожаат қилишингиз мумкин.

6. Бир йилда неча U визаси берилишига квота борми?

Ҳа, бир йил ичида берилиши мумкин бўлган U визалари сони чекланган. Йилига 10 мингта U визаси берилиши мумкин.  Мурожаат қилаётганларнинг сони эса йилига 30 мингдан кўп эканлиги тахмин қилинади. Натижада навбат (backlog) шаклланган ва I-918 формасини кўриб чиқиш 3-4 йилга чўзиляпти.  Аммо мазкур муддат давомида аризачига АҚШда ишлаш ва яшашга вақтинчалик рухсат берилади.

7. У визасига ҳужжатсиз иммигрантлар ҳам ариза топшириши мумкинми?

Ҳа, U визасини олиш учун I-918 формасини ҳужжатсиз иммигрантлар ҳам топшириши мумкин.  Лекин, депортация бўлишга сабаб бўладиган қилмишни содир этган шахс махсус рухсатга мурожаат қилиши керак (waiver).

8. I-918 формасига қайси ҳужжатлар илова қилиниши керак?

I-918 формасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:

– Доктор хулосаси, касалхонадан тегишли ҳужжатлар?

– Руҳий азоблар ҳақида жиноят қурбонининг баёни?

– Воқеа содир бўлишига ёки қурбоннинг жисмоний ёки руҳий ҳолатига гувоҳ бўлганлар баёни?

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*