
Грин картага (Green Card) эга бўлиш кишига Америкада доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беради. Грин картанинг расмий номи “Доимий резидент картаси” (Permanent Resident Card) бўлиб, у 10 йилга берилади. Америкада доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини сақлаб қолиш учун грин карта муддати тугашидан олдин узайтирилиши керак.
Грин картани янгилаш учун қачон ариза топширса бўлади?
Грин карта муддати тугашига 6 ой қолганда янги грин карта олиш учун ариза топшириш мумкин. Масалан, грин картангиз муддати 2018 йил 15 сентябр ойида тугаса, янги грин карта олиш учун аризани тахминан 2018 йил 16-18 мартдан бошлаб топширишингиз мумкин.
Грин картани янгилаш учун қайси ҳужжатларни тўлдириш керак?
Грин картани янгилаш учун I-90 форма деб аталадиган ҳужжатни тўлдиришингиз керак (Form I-90, Application to Replace Permanent Resident Card). I-90 формасини онлайн топшириш ҳам мумкин (онлайн тўлдириш учун).
I-90 формасини қаерга юборишим керак?
Тўлдирилган I-90 формасини қуйидаги манзиллардан бирига юборишингиз керак (қуйидаги маълумот ўзгариб туради, энг тўғри маълумот учун USCIS веб саҳифасига мурожаат қилинг):
Агар I-90 формасини USPS орқали юбораётган бўлсангиз:
USCIS
P.O. Box 21262
Phoenix, AZ 85036
Агар I-90 формасини FedEx, UPS, yoki DHL орқали юбораётган бўлсангиз:
USCIS
Attention: I-90
1820 E. Skyharbor, Circle S, Floor 1, Suite 100
Phoenix, AZ 85034
I-90 формасини топшириш учун неч пул тўлаш керак?
2018 йил 7 март ҳолатига кўра, I-90 формасини топшириш учун $455 давлат божи (Filing Fee) тўлашингиз керак. Бундан ташқари, биометрик хизматлар учун $85 тўланади. Агар давлат божини чек ёки money order билан тўламоқчи бўлсангиз, тўлов “U.S. Department of Homeland Security” номига амалга оширилиши керак. Агар давлат божини кредит карта билан тўламоқчи бўлсангиз, унда G-1450 формасини тўлдиришингиз керак (Form G-1450, Authorization for Credit Card Transactions).
Якуний маслаҳатлар
2016 йилги статистик маълумотларга кўра, грин картани янгилаш учун топширилган аризаларни рад этиш йил сайин ортиб бормоқда. Йилига тахминан 20 000 ариза рад қилинади. I-90 формасини тўлдиришда хатоларга йўл қўйиш ариза рад этилишининг энг асосий сабаби. Бунда энг кўп қўйилаётган хатолар нотўғри формани тўлдириш, формани тўлдиришда хатоларга йўл қўйиш, ва тегишли жойга имзо қўймаслик (иммиграцион формаларни тўлдиришда энг кўп қўйилаётган хатолар ҳақида бу ерда ёзганмиз).
Be the first to comment