Грин карта тасдиқлов рақамини ёқотиб қўйсам нима қилишим керак?

Грин карта лотереясига ариза топширганингиздан кейин сизга дарҳол электрон тасдиқлов рақами (Confirmation number) юборилади. Грин карта лотереяси натижаларини билиш учун айнан шу тасдиқлов рақамидан фойдаланасиз.

Сиз сараланганлигингизни билиш учун Аризачи Мақомини Текшириш Функциясидан фойдаланишингиз керак. DV-2018га топширган аризангиз мақомини 2017 йил 2-майдан то 2018 йил 30-сентябргача E-DV www.dvlottery.state.gov веб саҳифасидаги Аризачи Мақомини Текшириш Функцияси (Entrant Status Check) орқали текширишингиз мумкин. Тегишли маълумотни киритганингиздан кейин аризангиз сараланганлиги ёки сараланмаганлиги ҳақида маълумот чиқади.

Табиийки, аризачи Мақомини Текшириш Функциясига (Entrant Status Check) кира олишингиз учун тасдиқлов рақамингиз (Confirmation number) бўлиши шарт. Бордию тасдиқлов рақамингизни йўқотиб қўйган бўлсангиз, АҚШ элчихона ва консулликлари ҳамда Кентукки Консуллик Маркази (Kentucky Consular Center) сизнинг мақомингизни текшириш ёки тасдиқлов рақамингизни сизга бевосита тақдим этиш имкониятларига эга эмаслар.

Аммо, тасдиқлов рақамингизни Аризачи Мақомини Текшириш Функцияси (Entrant Status Check) орқали қайта тиклашингиз мумкин.  Бунинг учун электрон манзилингизни текширинг. Тасдиқлов рақами электрон манзилингизга юборилгани сабабли, тегишли хат «Inbox/Входящие» бўлимида бўлиши керак. Бордию адашиб тасдиқлов рақами хатини ўчириб юборган бўлсангиз, хатни «Deleted/Удаленные» бўлимидан қидиринг.

Шунда ҳам тасдиқлов рақамини топа олмасангиз, қуйидагиларни бажаринг:

  1. Аризачи Мақомини Текшириш Функциясига киринг (Entrant Status Check);
  2. “Continue” тугмасига босинг;
  3. Қуйидаги саҳифа очилгандан кейин, «Forgot Confirmation Number» устига босинг?

4. Янги очилган саҳифада сўралган барча маълумотларни бирма-бир киритинг;

5. Агар барча маълумотларни тўғри киритсангиз, тасдиқлов рақамингиз тикланиб, сизга юборилади.

 

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*