Контракт пули текин бўлган Береа коллежига қабул қилинган ўзбек талабаси билан суҳбат

Dostonbek Toirov, rasm Grantlar.uz vebsahifasidan olindi.

Манба: Ушбу мақола илк маротаба http://grantlar.uz/ вебсаҳифасида чоп этилган.  Қуйида унинг қисқартирилган кўриниши ўқишингиз мумкин.  Тўлиқ матнини ўқиш учун бу ерга босинг.

******************************************

АҚШнинг Кентуккий (Kentucky) штатида жойлашган Береа коллежи (Berea College) дунёда энг кам учрайдиган коллежлардан бири. Таълим пули (Tuition fee) бутунлай текин бўлган олий таълим муассасаси ҳисобланади.  Ушбу коллежда дунёнинг турли бурчагидан келган талаба ёшлар таҳсил олади.  Биз ҳужжат топшириш, унга қабул қилиниш, коллежда олиб бориладиган ўқув жараёни ҳақида ушбу коллежга қабул қилинган ёш ва иқтидорли ўзбек талабаси Достонбек Тоиров билан суҳбат ташкиллаштирдик ва уни сиз билан бўлишмоқдамиз.

Ўзингиз ҳақингизда қисқача сўзлаб берсангиз

Мен, Достонбек Тоиров, 1998-йил Андижон вилоятининг Имом ота қишлоғида оддий оилада дунёга келганман. 6 ёшимдан бошлаб, Андижон шаҳрида 34-Давлат ихтисослаштирилган мактабида тахсил олганман.  Бу мактабни имтиёзли тамомлагач,  Андижон Давлат Университети қошидаги 5-Академик лицейда 3 йил ўқиганман.  Береа коллежи тўғрисида лицейда биринчи курсда ўқиётганимда эшитганман,  ва ана шундан сўнг бу ерда ўқиш менга жуда муҳим мақсадга айланган.  Аммо, кейинчалик баъзи муаммолар сабабли,  Ўзбекистондаги университетларга топширишга қарор қилганман.  Лицейни муваффақиятли тамомлагач, Тошкент Халқаро Вестминстер Университетида грант имтиҳонига топширганман.  Лекин, бу муваффақиятсиз якунланган ва фақат контранкт тўлов асосида қабул қилинганман.  Аввал 4 йилга контрактни тўлай оламан деб ҳисоблаганман.  Лекин Вестминтерда биринчи семестрда ўқиётган вақтимда баъзи иқтисодий ва оилавий ҳолатлар сабаб бу тўловни тўла олмаслигим маълум бўлган.  Сўнг,  Береа коллежига топширишдан бошқа иложим қолмаган.  Береа коллежига 2016-йил Ноябр ойида барча керакли ҳужжарларимни жўнатганман,  ва Вестминстерда биринчи курсни ўқишда давом эттирганман.  2017-йили Апрел ойининг бошларида Береа коллежидан ўқишга қабул қилинганим тўғрисида хат келган.

1. Береа коллежига топшириш учун ёш чегараси белгиланганми?

Йўқ.  Береа коллежига топшириш учун ёш чегараси белгиланмаган,  лекин топшираётган абитурийент мактабни ва коллеж ёки лицейни тамомлаган бўлиши керак.  Бундан ташқари,  абитурийент аллақачон Бакалавр даражасига эга бўлмаслиги керак.

2. Береа коллежида қандай йўналишлар бор?

Береа коллежида жуда кўп йўналишлар бор, жумладан:

– Agriculture & Natural Resources
– Art & Art History
– Biology
– Business
– Chemistry
– Communication
– Computer Science
– Economics
– Education Studies
– Mathematics
– Philosophy
– Physics
– Political Science
– Psychology
– Sociology
– Sustainability & Environmental Studies
– Technology and Applied Design
Йўналишлар ҳақидаги тўлиқ маълумот билан бу ерда (https://www.berea.edu/academics/) танишишингиз мумкин.

3. Коллежда магистратура босқичи ҳам борми?

Береа коллежида магистратура босқичи йўқ.  Фақатгина 4 йиллик Бакалавр босқичи мавжуд.  Афзаллик томонларидан бири – талаба ўз йўналишидаги барча талаб қилинган фанларни 4 йилдан озроқ вақт муддат ичида тамомлаб,  ўқишни эртароқ битирса ҳам бўлади.

4. Коллежга топшириш учун IELTS ёки TOEFL неча балл бўлиши керак?

IELTS бали энг камида умумий 6. 0 (ҳар бир бўлимида, камида 5. 0) бўлиши керак.  TOELF эса камида 68 бўлиши керак.  Бу имтиҳонлардан ташқари SAT имтиҳони сертификати ҳам қабул қилинади?  Минимум 1330 (2016-йил Март ойидан олдинги тизим бўйича) ёки 980 (2016-йил Март ойидан кейинги тизим бўйича). Лекин бу дегани, шу балларга эга абитурийент ўқишга қабул қилинади дегани эмас?  Абитурийент қанча юқори баллга эга бўлса, шунча коллежга қабул қилиниши имкониятлари катта бўлади.  Абитурийент мана шу имтиҳонлардан камида биттасини топширган бўлиши керак.

5. Инглиз тилини яхши билса, IELTS ёки TOELF сиз ҳам ушбу коллежга ҳужжат топшириш ва қабул қилиниш мумкинми?

Бу тўғрисида яқинда қабулхона ходимлари билан суҳбатлашган эдим.  Уларнинг айтиши бўйича,  халқаро талабалар бу имтиҳонлардан камида биттасини топширган бўлиши мажбурий.

6. Ҳужжат топширишда қанақадир харажат қилиш керакми? Агар керак бўлса, қанчалар харажат кетади?

Ҳужжат топширишда Береа коллежга ҳеч қандай харажат талаб қилинмайди.  Абитуриент фақатгина ҳужжатларни тайёрлаш,  таржима қилдириш,  ва уларни Береа коллежига почта орқали жўнатишга пул сарфлаши керак бўлади.  Агарда абитурийент коллежга қабул қилинса,  ундан сўнг $50 миқдорида ариза пулини тўлаши керак бўлади.

7. Коллежга кириш имкониятини қўлга киритган талабага қандай моддий имтиёзлар бор?

Бу жуда ҳам қизиқарли ва катта мавзу.  Береа коллежига қабул қилинган халқаро талабалар 4 йиллик тўлиқ грантга эга бўлади.  Бу грант ўз ичига ўқиш пули (4 йил – $100, 800),  ётоқхона ва овқат ҳаражатларини (йиллик – $10, 000 атрофида,  4 йилга) ўз ичига олади.  Бундан ташқари,  бошқа майда ҳаражатлари – дарслик китоблари,  соғлик суғуртаси,  ва бошқаларни – ҳам грант ўзи ичига олади.  Ҳар бир қабул қилинган талабага янги ноутбук берилади (битиргандан сўнг талаба ноутбукни ўзи билан олиб қолади).  Қабул қилинган талабаларга янги қишки кийим учун ҳам $200 дан $300 миқдорда пул берилади,  ва барча хўжалик ва кунлик ҳаётида кералки бўладиган буюмлари ва ўқув қуроллари билан таъминланади.  Лекин,  Береада талабалар ўзлари тўлаши керак бўлган ҳаражатлар ҳам бор.  Булардан,  агарда талаба қишки ёки ёзги таътил давомида коллежнинг ўзида қолмоқчи бўлса,  ётоқхоналарига ҳафтасига $50 атрофида тўлайди,  ва озиқ-овқатларига ҳам ўзи тўлаши керак бўлади.  Бундан ташқари,  биринчи курсдан сўнг ҳар бир семестер охирида “терм билл” тўлайди?  бу $200 дан $400 гача бўлиши мумкин.  Аммо бу ҳаражатларни талабалар коллеждаги ишидан оладиган маоши орқали бемалол тўлай оладилар.

8. АҚШнинг Кентуккий штатига бориш ва ўқишни бошлаб олгунча қанча харажат кетади ёки йўл харажатлари ҳам қопланадими?

Береа коллежига келиб олгунча харажатларни талаба ўзи тўлаши керак бўлади.  Қабул қилинган талаба Береа коллежи ҳисобига $2, 200. 00 миқдорида депосит қўйиши керак бўлади.  Бу пул талабанинг ўзи учун 4 йил давомида фавқулотда ҳолатларда ишлатиши учун мавжуд бўлади?  агар ишлатилмаса битирганидан сўнг талабага қайтариб берилади.  Агарда талаба бу миқдорни тўлиқ тўла олмаса,  коллеждан ёрдам сўраши мумкин ва фақатгина $500. 00 атрофида депосит қўйса бўлади.

Бундан ташқари,  талаба Visa ($160. 00),  SEVIS ($200. 00) тўловлари,  ва парвоз билетлари харажатларини ўзи тўлаши керак бўлади.  Береа коллежига энг яқин бўлган аеропортда талабани коллеж вакиллари ўзлари кутиб олади.

9. Ўқишдан кейин ишлаш мумкинми ва ойига қанча ишлаш мумкин?

Ўқишдан ташқари талабалар Береа коллежи томонидан тайинланган ишларда ҳафтасига камида 10 соат ишлайди ва маълум миқдорда ойлик маош олади.  Бу ишдан ташқари бошқа жойларда ишлашга талабага рухсат берилмайди ва бу ноқонуний ҳисобланади.

10. Береа коллежига ўқишни кўчириш (перевод) мумкинми?

Бу ерга ўқишни кўчириш мумкин ва ариза халқаро талабалар учун бир хил жараёнда топширилади.  Ўқишга келгандан сўнг,  агар талаба аввалги олган курслари Береа коллежи тизимига мос келса,  бу курслар талаба учун плюс ҳисобланади,  ва эртароқ битиришига имкон беради.

11. Коллежда ўқиш фақат инглиз тилидами ёки бошқа бир хорижий тилда ҳам ўқиш мумкинми?

Коллежда барча фанлар асосан инглиз тилида ўтилади.  Аммо,  бу ерда турли хил чет тиллари ҳам ўқитилади.  Масалан,  немис,  франсуз,  япон,  хитой,  испан,  ва лотин тиллари курслари мавжуд.

12. Береа коллежи дипломи даражаси жиҳатидан университети дипломига тенгми?

Ҳа.  Береа коллежи дипломи даражаси жиҳатидан университет дипломига тенг,  яъни Бакалавр даражаси.  Америкада Бакалавр даражасига тайёрловчи жуда кўп олий ўқув юртлари “коллеж” сўзи билан юритилади.  Бу ерда “коллеж” сўзи Ўзбекистондаги “коллеж” сўзидан бошқача.

13. Сизнинг IELTS ёки TOEFL баллингиз неча эди ўқишга кирганингизда?

Мен фақат IELTS имтиҳонини топширгаранман ва баллим умумий 7. 0 бўлган,  лекин TOEFL имтиҳонини топширмаганман.

14. Бакалавр босқичида ўқиётганлар ҳам коллежда ўқиш учун ҳужжат топширса бўладими?

Ҳа.  Мен ҳам Бакалавр даражасида ўқиётган вақтимда топширганман.  Лекин,  муҳим томони ҳужжат топшираётган талаба Бакалавр даражасини тамомламаган бўлиши керак.

15. Коллежга ҳар йили неча киши қабул қилинади?

Береа коллежига умумий ҳисобда ҳар йили 400 та атрофида талаба қабул қилинади,  ва буларнинг фақатгина 30 таси халқаро талабалар.  Береа коллежи турли хилликка катта эътибор бергани сабаб,  ҳар бир давлатдан фақатгина битта талаба қабул қилишга ҳаракат қилади.  Лекин,  баъзида истеснолар ҳам бўлиб туради,  ва битта давлатдан бир йилда иккита талаба қабул қилиниши ҳам мумкин.

16. Коллежда ўқиш жараёни қандай олиб борилади?

Береа коллежда ўқиш жараёни жуда ҳам қаттиқ ва қизғин.  Одатий семестерда талабалар 4,  5,  ёки 6 та фанлар (ўз хоҳиши билан) ўқийди.  Дарс кунлари ҳафтада 5 кун,  Душанбадан Жумагача?  Чанба ва Якшанба дам олиш кунлари.  Барча фан дарслари орасида одатда бир кун дам олиш бўлади,  яъни талабанинг баъзи фанлари Душанба,  Чоршанба ва Жума кунлари,  баъзилари эса Сешанба ва Пайшанба кунлари бўлиши мумкин,  ёки барча фанлари бир хил тартибда (Душанба,  Чоршанба ва Жума кунлари) бўлиши ҳам мумкин.  Дарслар энг ками 70 соат давом этади,  ва жадвалга қараб куннинг турли вақтларида бўлиши мумкин.  Ўқишдан бўш вақтида талабалар ўзи белгиланган иш жойида ҳафтасига камида 10 соат ишлайдилар.  Ундан бўш вақтларида уй вазифалар билан банд бўлади?  бу баъзида жуда кўп вақт олади.  Дарс қилиш учун барча шароитларга,  ва 500, 000 дан ортиқ китобларга эга 3 қаватли улкан кутубхонаси мавжуд.  Бундан ташқари,  коллеж барча спорт турлари учун имкониятларга эга спорт комплекси ҳам бор.  Талабалар баъзан бўш вақтларини коллежнинг мана шундай турли хил иншоотларида сарфлайдилар.

17. Халқаро талабаларнинг Береа коллежига кириш имкониятлари қандай?

Береа коллежига ҳар йили халқаро талабалардан 700 дан ортиқ аризалар келиб тушади,  ва улардан фақат 30 га яқини Береа коллежи грантига муносиб деб топилади.  Абитурийентлар ўз аризалари устида ишлаётганда ҳар бир қисмига алоҳида эътибор бериши зарур.  Абитурийентлар халқаро имтиҳон сертификатлари,  коллеж ёки лицей дипломи,  тавсияномалар,  барча эришган ютуқлари сертификатлари,  ва айниқса шахсий иншосини иложи борича энг яхши кўринишга келтириши лозим.  Ариза муддати ноодатий бўлгани сабаб топшираётган абитурийентлар Береага жўнатган аризасига бутунлай ишониб қолмаслиги керак.  Эҳтиёт шарт бошқа ўқишларга топшириб қўйиш ҳам зарар қилмайди,  агар абитурийентлар бир йил юткизишни хоҳламаса.

18. Коллежга кириш учун қай тартибда тайёргарлик кўргансиз?

Мен кўп вақтимни асосан инглиз тилини ўрганишга сарфлаганман.  Андижан Счоларс Фоундатион ва асосан Андижон Тараққиёт Маркази каби ўқув марказларида турли хил курсларда ва шунингдек Public Speaking курсларида ўқиганман.  Бундан ташқари,  бўш вақтларимни мана шу марказларда яратилган кутубхона ва бошқа ўқув қулайликларда сарфлаганман.  Лицейда ва ўқув марказларида бўлиб ўтадиган ҳар хил мусобақаларда фаол қатнашиб фахрли ютуқларга эришганман.  Лицейда иккинчи курсдан бошлаб математикани интенсив равишда ўрганишни бошлаганман.  Береа коллежи абитурийентлардан математикани билишни талаб қилмайди,  лекин математика ўзим учун,  ва кейинчалик иш карйерамда муҳим бўлади деб билганман.  Менинг фикримча,  инглиз тили биз учун шунчаки халқаро тил?  бизни ташқи дунё билан боғловчи кўприк?  инглиз тили талабанинг қобиляти ёки билими ўлчови эмас.  Инглиз тили ўрганувчиларга маслаҳатим:  Инглиз тилини билиш жуда ҳам муҳим,  лекин бор кучимизни фақат инглиз тилини ўрганишга эмас,  балки бошқа соҳаларда айниқса кейинчалик ўз соҳамизга керакли бўладиган фанларни ҳам ўрганишга сарфлашимиз керак.  Береа коллеж қабул қилаётган талабаларда фақат инглиз тили даражасини ҳисобга олмайди,  балки уларнинг бошқа жиҳатларини ҳам ҳисобга олади.  Мисол учун,  талаба шу вақтгача қандай ютуқларга эришган,  қанчалик ўз жамиятига фойда келтирган,  қанчалик инсонпарварлик ишлар қилган,  қанчалик ўз жамиятида фаол инсон ва бошқалар.

19. Grantlar.uz сайти ҳақида фикрингиз?

Менинг фикримча, Grantlar.uz жуда ҳам фойдали ва информацион сайт.  Улар билимга чанқоқ Ўзбекистон ёшларининг келажакда ўқиш танловлари бўйича қиладиган қарорлари учун жуда ҳам қўл келади. Grantlar.uz – Ўзбекистон ёшларини Ўзбекистондаги ва дунёнинг бошқа бурчакларидаги мавжуд имкониятлар бўйича хабар берувчи элчидир.  Мен ҳам кейинчалик ўқишларим учун янги имкониятларни шу сайт орқали кузатиб бораман.

Береа коллежига топшириладиган ҳужжатлар ва ҳужжат топшириш жараёни билан ШУ ЕРДА батафсилроқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Достонбек Тоиров билан шахсан суҳбатлашишга қизиқувчилар @ДостонбекТоиров телеграм аккаунти орқали боғланишлари мумкин.

Суҳбат Мақсуд Саломов томонидан ташкиллаштирилди.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*