
Ҳайдовчилик гувоҳномаси баъзи ноиммиграцион виза эгаларига берилмайди. Масалан, баъзи штатларда талабалик визаси эгаларига (F1) ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш мумкин, аммо турист визаси эгаларига (B1) ҳайдовчилик гувоҳномаси берилмайди. Табиики, ҳужжатсиз иммигрантлар (undocumented immigrant) учун ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш кўп ҳолатларда имконсиз.
Аммо National Immigration Law Center кўра 12 штат ва Вашингтон шаҳрида (Washington D.C.) ҳужжатсиз иммигрант ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши мумкин. Агар ҳужжати бўлмаган кишига ҳайдовчилик гувоҳномаси берилиши назарда тутилган бўлса, демак турист визаси билан АҚШга келган кишига ҳам мумкин.
Мазкур 12 штатлар қуйидагилардир (қўшимча маълумот учун қуйида сизни қизиқтирган штат устига босинг ва тегишли вебсаҳифага ўтинг):
1) Делавер;
2) Гаваи;
3) Иллиноис;
4) Калифорния;
5) Колорадо;
6) Коннектикут;
7) Мериленд;
8) Невада;
9) Ню Мексико;
10) Юта;
11) Вермонт; ва
12) Вашингтон (Washington state).
Ушбу 12 штат ва Вашингтон шаҳрида сиздан иммиграцион мақомингизни кўрсатувчи ҳужжатни кўрсатиш талаб этилмайди. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат сифатида Ўзбекистон паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳнома, сиз истиқомат қилаётган штат томонидан бериладиган шахсингизни тасдиқловчи карта (State Identification Card) ва/ёки солиқ тўлаб юрганингиз ҳақида маълумот (State tax returns) тақдим этишингиз керак бўлади.
Be the first to comment